Маълум қилинишича, Давлат комиссиясининг 7 ва 8-сон баёнлари билан қуйидаги ҳудудлардан Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилган:
- 7-сон баёни билан — Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудлари;
- 8-сон баёни билан — Қрим ва Севастопол ҳудудлари.
- Бунда:
аризалар Давлат тест маркази томонидан қабул қилиниши; - талабанинг ҳақиқатда муайян ОТМда таҳсил олгани Ташқи ишлар вазирлиги томонидан текширилиши;
- ўқишини кўчириш қарори Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилиниши белгиланган .
Давлат тест маркази 1-30 ноябрь кунлари ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабул қилиниб, барча маълумотлар Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилганини эълон қилди.






