АсосийJamiyat

Ахборот кодекси лойиҳаси муҳокамага қўйилди

'Ахборот кодекси лойиҳаси муҳокамага қўйилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг Ахборот кодекси лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. 

Кодекс лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”га асосан ишлаб чиқилган.

Таъкидланишича, АОКА ҳамда мутахассислар томонидан тайёрланган ушбу кодексда ахборот соҳасига тааллуқли саккизта қонуннинг мавжуд нормалари ўзаро тизимлаштирилган ҳолда унификация қилинмоқда.   

"Мазкур Қонун ҳамда Кодекс лойиҳаси бўйича билдирилган фикрлар Агентлик томонидан синчковлик билан ўрганилади ва инобатга олинади. Шу боис ахборот соҳаси вакиллари, шу жумладан, ОАВ ходимлари, журналист ва блогерларни муҳокамалар жараёнида фаол иштирок этишга чақирамиз", дейилади АОКА хабарида.

Ушбу лойиҳа блогерлар томонидан муҳокамаларга сабаб бўлишга улгурди. 

Хусусан, юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов кодекснинг 8-моддасига эътибор қаратди.

"8-модда: Ахборотнинг ҳаққонийлиги

Ахборот аниқ ва ҳаққоний бўлиши керак.

Ахборотни бузиб талқин этиш ва сохталаштириш тақиқланади.

Оммавий ахборот воситалари, ахборот тарқатувчилар, блогерлар ўзлари тарқатаётган ахборотнинг ҳаққоний эмаслиги учун ахборот манбаи ва муаллифи билан биргаликда қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар".

 

Юристнинг фикрича, ахборот беришда воситачи бўлган ОАВ ёки блогер ҳеч қачон ахборотнинг асл манбаи билан биргаликда жавобгар бўлмаслиги керак. 

"Ҳар бир ҳолатни хаққоний ёки тўғри эканини қандай билади улар? "Ҳаққоний" дегани нима ўзи?  

Қисқаси, лойиҳа бўйича бахойим 1 баллга пасайди уже", - дейди блогер.

 

Alimoff телеграм каналининг қайд этишича, айнан шу модда билан ҳар қандай блогерни, ОАВ ни судлаб синдириб юбориш мумкин. 

"Масалан, бирорта ОАВ сайтида материал чиқди, сен у сайтга ишонасан, авторитети баланд. Шунга таяниб ёзсанг, сен ҳам қамаққа марҳамат агар уни хабари ёлғон деб топилса. Бўмапти.

Жазолаш илк манбаага нисбатан бўлиши керак. Ҳаммада ҳам инсайдерлар йўқ мустақил тасдиқлатиб олиш учун. Хабарнинг ёлғонлиги суд томонидан исботлангач, қолган манбаалар бу хабарни ўчириб юбориш мажбуриятини олиши керак холос, жазоланиш керакмас бошқа ОАВ га таяниб ёзган муаллифлар", - дейди блогер.

 

    Бошқа янгиликлар