АсосийJamiyat

Тошкентда бензин ва дизел ёқилғисини хонадонида сотаётган фуқаролар қўлга тушди

'Тошкентда бензин ва дизел ёқилғисини хонадонида сотаётган фуқаролар қўлга тушди'ning rasmi

Тошкентдаги Мирзо Улуғбек тумани, Ойдин кўчаси, 34-уйда яшовчи фуқаро А.С. томонидан 300 дона 10 литр ҳажмдаги пластик идишларда 2 995 литр дизел ёнилғиси ҳамда шу кўчанинг 26-уйида яшовчи фуқаро У.Р. томонидан 101 дона 10 литр ҳажмдаги пластик идишларда  (80 донаси солярка, 21 донаси автобензин) 800 литр дизел ёнилғиси ва 200 литр автобензин сақлаган ва уларни ноқонуний равишда сотиб келаётганликлари аниқланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Бундан ташқари, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси “Универсал Банк” биноси олдида фуқаролар Ш.И ва М.Р.лар давлат рақами 10 С 415 Я бўлган кичик юк автомашинасида 1 000 литр дизел ёқилғисини қонунга ҳилоф равишда сотаётган вақтида ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказмоқда.

    Бошқа янгиликлар