АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик фуқароларга Японияда бўш иш ўринлари таклиф қилинди

'Ўзбекистонлик фуқароларга Японияда бўш иш ўринлари таклиф қилинди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Япониянинг қурилиш компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан техник стажёрлик дастури асосида қурилиш ишларига номзодлар ишга таклиф этилади. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди. 

Номзодларга қўйилган талаблар:

  • Япон тилини N5-N4 билиш даражада билиш;
  • 18-30 ёшгача бўлган эркаклар;
  • Мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;
  • Судланмаган бўлиши;
  • Иш муддати 3 йилдан 5 йилгача.

Ойлик маош – 235 минг иена (солиқ ва бошқа ушланмалар чегирилмаган ҳолатда).

Чегирма ва ушланмалар турлари:

  • Солиқ ушланмалари учун: 20 минг иена;
  • Турар жой учун: 30 минг иена;
  • Суғурта учун: 25 минг иена;
  • Коммунал тўловлар учун: 10 минг иена.

Фуқаролар икки марта ўтказиладиган суҳбат асосида ишга қабул қилинади.

Биринчи суҳбат 10 ва 11 январь кунлари ўтказилади.

Озиқ-овқат харажатлари ўз хоҳишига кўра (уйда тайёрлаш мумкин).

Иш вақти: ҳафтасига 40 соат (қўшимча иш соатлари учун алоҳида оширилган миқдорда тўланади).  

Иш берувчи томонидан қопланадиган харажатлар:

  • Авиачипта;
  • Тайёрлов-мослаштириш муддати бир ой (ойлик маош 145 минг иена (солиқ ва бошқа ушланмалар чегирилмаган ҳолатда).

    Бошқа янгиликлар