АсосийSport

ЕЧЛ. “Реал Мадрид” драматик ўйинда қийин ғалабага эришди (Видео)

Европа чемпионлар лигаси “F” гуруҳи 1-турида Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз майдонида Португалиянинг “Спортинг” футболчиларига қарши баҳс олиб борди.

Мурасасиз ва драматик кечган ўйинда мадридликлар қийинчилик билан 2:1 ҳисобида зафар қучди. Аввалига Бруно Сезар ҳисобни очган бўсла, 89-дақиқада Криштиану Роналду ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг сўнггида Альваро Мората “Реал”га ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.

“Реал” Мадрид – “Спортинг” 2:1

Голлар: 0:1 – 47 Бруно Сезар, 1:1 – 89 Роналду, 2:1 – 90 Мората.

Мазкур гуруҳнинг иккинчи ўйинида “Боруссия” Дортмунд футболчилари сафарда “Легия” жамоаси билан тўқнаш келишди. Ушбу ўйинда дортмундликлар 6:0 ҳисобида зафар қучди.

“Легия” – “Боруссия” Дортмунд  0:6

Голлар: 0:1 – 7 Гетце, 0:2 – 15 Папастатопулос, 0:3 – 17 Бартра, 0:4 – 51 Геррейру, 0:5 – 76 Кастро, 0:6 – 87 Обамеянг.

Бошқа янгиликлар