АсосийDunyo

Афғонистонда туннелда чиққан ёнғин оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

'Афғонистонда туннелда чиққан ёнғин оқибатида 19 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Кеча, 18 декабрь куни Афғонистоннинг Парвон вилояти Саланг туннелида юз берган ёнғин оқибатида 19 киши ҳалок бўлди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат ҳақида баёнот берди:

“Саланг” туннелида ёқилғи ташувчи автомашинанинг портлаши оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз" дейилади баёнотда. 

Маълумот ўрнида:

Ҳодисада 37 киши жароҳатланган.

Айни пайтда “Толибон” Жамоат ишлари вазирлиги ёнғин ўчирилгани, бригадалар ҳудудни тозалаш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар