Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида эрталаб бироз қор ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат кундузи 3-8° илиқ, шимолда 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
21.12.2022 03:14
Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғади






