Андижон вилоятида 20 декабрь куни зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 22:33 да зилзила содир бўлди.
Андижон вилояти Жалақудуқ туманида ер силкиниши содир бўлди. Зилзила координаталари: 40,82 градус шимолий кенглик; 72,54 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 283 километр жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудиа сезилиш кучи: Андижон туманида 2 баллни ташкил этган.






