1

Райҳоннинг ўзбек тилидаги бошловчилик фаолияти мухлислар эътирозига сабаб бўлди(Видео)

ШОУ-БИЗНЕС 16.09.2016, 10:47
Теглар: Райҳон Ғаниева, Видео, Шоу-бизнес
Райҳоннинг ўзбек тилидаги бошловчилик фаолияти мухлислар эътирозига сабаб бўлди(Видео)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева “Миллий тв” телеканалида иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик. 

“Хит-парад” дастурини ўзбек тилида олиб бораётган Райҳоннинг бошловчилик фаолияти томошабинлар томонидан танқид остига олинди. Хонанданинг Instagram`даги саҳифасига жойлаган видеороликка аксарият мухлислар танқидий изоҳлар ёзиб қолдирмоқда: 

“Ўзбек тилини билмаган инсон твда ишлаши ғалатику. Қўшиқни бузиб айтганига чидаётгандик. Энди твда ўзбекчани бузиб гапиришига ҳам чидарканмизда. Твда тузукроқ ўзбекчани биладиган журналист йўқ бўлса, телеканал очиб нима қилишаркин?”. 

“Ўзбекчани ўрганинг. Уятмасми ўзбек каналида, Ўзбекистонда яшаб. Руслар ўзбекчани сиздан яхшироқ билади”

“Ассалому алайкум, Райҳон опажоним. Ижодингизни жудаям қаттиқ ҳурмат қиламан. Сиз телевизорга чиқсангиз бошқа каналга олмай кўраман. Бир илтимосим, ўзбек бошловчиси бўлишдан воз кечинг, русчада олиб боришга рози бўлинг. Миллий телеканалимиз ва ўзбек тилини ерга уриб, шарманда қилманг. Танқидни тўғри қабул қилинг. Қўшиқ айтишда давом этганингиз маъқул. Бошловчиликни ўз усталарига топширинг”.

Маълумот учун, хонанда Райҳон бугун таваллуд айёмини нишонламоқда. Фурсатдан фойдаланиб, “Darakchi.uz” таҳририяти номидан хонандани туғилган куни билан табриклаймиз.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1