1

Ўзбекистон ва Хитойнинг газ эскпортидаги статистикасида фарқ қандай келиб чиқаётганига аниқлик киритилди

СПОРТ 23.12.2022, 11:40
Ўзбекистон ва Хитойнинг газ эскпортидаги статистикасида фарқ қандай келиб чиқаётганига аниқлик киритилди

Ушбу саволга Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов жавоб берди.

"Тан олиш керак, икки мамлакатнинг статистик ҳисоботларида фарқ бор. Сабаби, бизнинг статистикада фақатгина экспорт қилинган газнинг ҳажми ва унинг суммаси кўрсатилган. Хитой тарафи эса, умуман Ўзбекистондан импорт қилинган товар ва маҳсулотлар хизматларини инобатга олган.

Ва бу ерда Ўзбекистондан экспорт қилинган газдан ташқари, Ўзбекистон ҳудудидан Туркманистондан тортиб Хитойгача кетган газ қувури бор. У ерда бизнинг ҳудудда "Asia Trans Gas" қўшма корхонаси бор. Ушбу корхона газ транспортини амалга ошириб беради.

Яъни, Ўзбекистон ҳудудидан транспорт қилинган газ ва транзит хизматлари учун тўланган пул. Мана шу иккита суммани қўшганда Хитой статистикаси берган рақам келиб чиқади", — дея тушунтириш берди Ўзбекистон энергетика вазири.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1