АсосийJamiyat

Йўловчилар автобуслар ҳаракатида ижобий ўзгаришларни сезишмоқда

'Йўловчилар автобуслар ҳаракатида ижобий ўзгаришларни сезишмоқда'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари томонидан 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича берилган топшириқлар юзасидан бир қатор вазирлик, идораларга автобус саройлари бириктирилган эди. 

Хусусан, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига Тошкент шаҳар Сирғали туманида жойлашган 4-сонли ва Янгиҳаёт туманидаги 12-сонли автобус саройи бириктирилган. Бу борада вазирлик томонидан туну кун тартибда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, дея хабар берди ташкилот ахборот хизмати.

Бугун, 24 декабрь куни эрта тонгдан фавқулодда вазиятлар вазири  А.Х.Қўлдошев вазиятни ўрганиш мақсадида, ушбу автобус саройларига ташриф буюриб, ишчи-хизматчилар билан учрашди.  

Шунингдек, жамоат транспортида юриб, йўловчилар учун яратилган қулайликлар ва шу билан бирга, уларнинг мавжуд муаммолар ҳақидаги фикрлари ўрганилди. 
     
Йўловчилар Давлатимиз раҳбари топшириғидан сўнг қисқа муддатда вазият кескин ижобий томонга ўзгаргани, автобуслар ҳаракатланишидаги оралиқ интервал қисқарганини таъкидламоқдалар, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар