Тошкентда тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 26 декабрь куни, тунгги соат 02:20 ларда Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасида 1963 йилда туғилган ҳайдовчи Н.А. "Ford" русумли тез тиббий ёрдам автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четида тўхтаб турган "Tracker" русумли транспорт воситасига тўқнашган ва "Ford" автомобили ағдарилган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.