АсосийJamiyat

Фарғонада номаълум шахс ҳарбий хизматчини автомашинада уриб юборди (видео)

'Фарғонада номаълум шахс ҳарбий хизматчини автомашинада уриб юборди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс ҳарбий хизматчини автомашинада уриб юборганлиги ҳақидаги видеохабарлар тарқалган. Ҳолатга Фарғона вилоят прокуратураси расмий маълумот берди.

Аниқланишича, И.М. "Кобалт" русумли транспорт воситасини бошқариб бориб, Тоштепа кўчасида жойлашган ҳарбий қисмга қарашли чегара қўриқлаш постига яқинлашган вақтида, ушбу чегара постида хизмат олиб бораётган муддатли харбий хизматчи Д.Ў.нинг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмасдан, ўтиб кетган, сўнгра Д.Ўроқов дарҳол рация алоқа воситаси орқали ўзидан 200 метр узоқликда хизмат вазифасини олиб бораётган ҳарбий хизматчи оддий аскар А.Т. "Кобалт" автомашинаси унинг қонуний талабига бўйсунмасдан чегара постини бузиб ўтганлиги ҳақида хабар берган.

Оддий аскар А.Т. эса ушбу транспорт воситасини тўхтатиш учун унга тўхташ ишорасини берган вақтида, И.М. чегара постида ўз хизмат вазифасини бажарётган ҳокимият вакили ҳисобланган ҳарбий хизматчи А.Т.нинг қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилиш мақсадида, унга қараб ҳаракатланиб бориб, машинанинг олд қисми билан уни қасддан уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб яширинган.

Оддий аскар А.Т. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича И.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва унга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар