2022 йил 16 декабр куни ўтказилган тест синовида иштирок этган халқ таълими тизимидаги педагог ходимлар my.dtm.uz сайтидан ўз натижаларини билишлари мумкин.
Бунинг учун my.dtm.uz сайтида телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиш ва паспорт маълумотлари ҳамда доимий яшаш манзилини киритиш лозим.
Шундан сўнг сайтнинг “O‘qituvchilar” (https://my.dtm.uz/service/61) бўлимидан “Хизматдан фойдаланиш”ни танлаб, тест натижаларини билиш мумкин.
Бунда талабгорнинг жавоблар варақаси рангли сканер қилинган ҳолатда жойлаштирилган бўлиб, саволларга тўғри ёки нотўғри жавоб берилгани ҳам кўрсатилган.