АсосийJamiyat

Айрим вазирлик ва давлат органларини қисқартириш ҳамда фаолиятини тугатиш натижасида 2,8 трлн сўм маблағ тежалмоқда

'Айрим вазирлик ва давлат органларини қисқартириш ҳамда фаолиятини тугатиш натижасида 2,8 трлн сўм маблағ тежалмоқда'ning rasmi

Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқовнинг Халқаро пресс-клуб сессиясида маълум қилишича, маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш ҳисобига 2,8 трлн сўм маблағ тежалади. Бу ҳақда ҳуқуқшунос-блогер Хушнубдек Худойбердиев ўзининг телеграмдаги каналида ёзиб қолдирди.

Жумладан:

- 2,4 трлн сўм — вазирлик ва идоралар штат бирликларини 30 фоизгача қисқартириш ҳисобига;

- 300 млрд сўм — ташкилот ва идораларни мақбуллаштириш ҳисобига бўшаган 300 дан ортиқ биноларни сотиш ҳисобига;

- 16,5 млрд сўм — раҳбар лавозимлари қисқариши туфайли 55та автомашинани аукционда сотиш ҳисобига;

- 17 млрд сўм — ҳудудларга хизмат сафарларини камайтириш, онлайн қабул тизимини қўллаш ҳисобига;

- 22 млрд сўм — давлат бошқаруви аппаратини сақлаш билан боғлиқ харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига;

- 18 млрд сўм — расмий тадбирларни ўтказиш бўйича максимал нархларни ўз ичига олувчи меъёрларни белгилаш орқали харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг тегишли фармони билан вазирликлар қисқарганлиги ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар