Рио–2016. Ўзбекистон делегацияси Паралимпия ўйинларининг 9-кунида ҳам медаллардан “қуруқ” қолди
Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг тўққизинчи кунидан ўрин олган барча мусобақалар ўз ниҳоясига етди.

Ушбу кун доирасидан Ўзбекистон шарафини бир қатор сузувчи йигит ва қизлар ҳимоя қилишди. аёллар ўртасидаги 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида Шоҳсанам Тошпўлатова, Фотима Амилова иштирок этиб, афсуски, совриндорлар қаторидан жой ола билмади.
Эркаклар ўртасидаги 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида эса Ўзбекистон шафарини Музаффар Турсунхўжаев ҳимоя қилиб, у ҳам совриндор бўла олмади.
Медаллар рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 6 та кумуш ва 17 та бронза, жами 30 та медал билан 16-поғонада бормоқда.





