АсосийJamiyat

Ўзбекистонда декабрда ноқулай об-ҳаво туфайли самолётлар 58 марта бошқа аэропортларга йўналтирилган

'Ўзбекистонда декабрда ноқулай об-ҳаво туфайли самолётлар 58 марта бошқа аэропортларга йўналтирилган'ning rasmi

Декабрь ойида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳаво кемалари 58 марта бошқа аэропортларга мажбурий равишда йўналтирилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Uzbekistan Airways" АЖ ахборот хизмати раҳбари Камола Икромова маълум қилди.

Таъкидланишича, авиақатновлар "Uzbekistan Airways" томонидан кечиктирилган ёки бекор қилинган ҳолларда йўловчиларга 2 соатдан ортиқ бўлган кутиш вақтида сув, 4 соатдан 6 соатгача бўлган кутиш жараёнида иссиқ таом тақдим этилади.  Агар кутиш вақти кундузи 12 соатдан, кечаси 6 соатдан ошса, йўловчилар меҳмонхона ҳамда иссиқ овқат билан таъминланади.

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли авиақатновлар кечиктирилган ёки бекор қилинган ҳолларда эса йўловчилар авиачипталарнинг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш хуқуқига эга.

Маълмот берилишича, Ўзбекистон ҳудудида амалга оширалаётган рейсларнинг учиб келиш терминали турли сабабларга кўра ўзгарса, йўловчилар авиакомпания томонидан ўз манзилларига ер транспорти орқали етказиб қўйилади. Агар бу жараён амалга оширилмаса, йўловчиларга авиакомпания томонидан авиачипта тариф тури ва етиб бориш манзилидан келиб чиққан холда 25% миқдорида компенсация тўланади.

Хорижий мамлакатлардаги қўниш терминали ўзгарган ҳолларда авиакомпания йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўйишга жавобгар ҳисобланади. 

    Бошқа янгиликлар