Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирда мамлакатимиздаги халқ таълими тизимига қарашли умумтаълим мактаблари сони 10 104 тани ташкил этади.
Мазкур таълим муассасаларида:
- 6,4 млн. нафар ўқувчи таҳсил олади;
- 509 мингдан ортиқ ўқитувчилар фаолият юритади.
- 2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларини 920 498 нафар битирувчи тамомлади. Шундан:
- 530 249 нафар ўқувчига 9-синфни тугатганлик тўғрисида;
- 390 249 нафар ўқувчига 11-синфни тугатганлик тўғрисидаги шаҳодатномалар топширилди.
Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг 11 275 нафари, жумладан:
- 9 370 нафар иқтидорли битирувчиси — олтин медаль;
- 1 905 нафари — кумуш медаллар билан тақдирланди.






