АсосийJamiyat

12 млн сўмлик маошим вазир жамғармасининг иккинчи босқичидан муваффақиятли ўтсам 17 млн сўмдан ошади — биология фани ўқитувчиси

'12 млн сўмлик маошим вазир жамғармасининг иккинчи босқичидан муваффақиятли ўтсам 17 млн сўмдан ошади — биология фани ўқитувчиси'ning rasmi

Хабарингиз бор, бугун Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавоблари ДТМ томонидан эълон қилинди. Вазирлик Матбуот хизмати ушбу тестлардан 100 фоизлик натижани қайд этган устозлардан бири билан суҳбатлашди. 

14 йилдан бери ўқувчиларга билим бераётган Дилбархон Ғуломова ўқувчилик давриданоқ Республика олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритиб, Ўзбекистон Миллий университетига имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган.  

У 2018 йил “Йил ўқитувчиси” республика кўрик танловининг 3-ўрин соҳиби бўлган. 2021 йил «Эл-юрт умиди» жамғармаси нинг стипендиати сифатида Санкт- Петербургнинг А.И.Герцен номидаги Педагогика университетида малака ошириб қайтган.  Дилбар Ғуломованинг ўқувчилари ҳам биология фанидан вилоят олимпиадаларида ғолибликли қўлга киритиб, Тиббиёт олийгоҳларига юқори балл билан ўқишга қабул қилинмоқда.  

Дарвоқе, шу кеча кундузда Дилбар Ғуломованинг ойлик маоши 12,6 млн сўмни ташкил қилса, Вазир жамғармасининг II босқичидан муваффақиятли ўтган тақдирда маоши 17 млн сўмдан ошиши бизни қувонтирди.  

Дилбархон Ғуломова,  Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги 44-ИДУМнинг олий тоифали биология фани ўқитувчиси:

— Вазир жамғармасига эълон бўлганидаёқ бу устама аниқ меники бўлишига ишонгандим ва насиб қилса кейинги босқичдан ҳам мувафаққиятли ўтсам, ниятимга етаман. Устозларга ўз устиларида ишлашдан тинмасликларини, бу ўзининг ижобий самарасини беришини ишонч билан айта оламан.

 

    Бошқа янгиликлар