АсосийDunyo

Зеленский байрам кечаси россияликларга мурожаат қилди

'Зеленский байрам кечаси россияликларга мурожаат қилди'ning rasmi

31 декабр куни Россия Украина ҳудудига навбатдаги ракета зарбаларини амалга оширди. Украина президенти Володимир Зеленский навбатдаги ракета ёмғири фонида россияликларга рус тилида мурожаат қилди.

"Бу гапларимни рус тилида айтмоқчиман. Россияликлар, сиз олиб бораётган уруш пропагандачиларингиз айтаётгани каби НАТОга қарши эмас, бизга қарши. Бу ҳеч қанақа тарихий уруш эмас, бир киши охирги кунигача ҳукумат тепасида қолиши учун бўлаётган уруш.

Сизнинг етакчингиз унинг орқасида ҳарбийлар турганини, ўзи эса олдинда эканини кўрсатмоқчи бўлмоқда. Лекин аслида у ҳарбийлар, ракеталар, ўз саройларининг деворлари ортига бекинмоқда.

У сизнинг ортингизга яшириниб мамлакатингиз ва келажагингизни ёқмоқда. Бу террор учун ҳеч ким сизни кечирмайди, Украина асло кечирмайди",– деди Зеленский.

    Бошқа янгиликлар