1

Суғдиёна Азимовадан ҳамиша гўзал кўриниш сирлари

ШОУ-БИЗНЕС 19.09.2016, 10:38
Теглар: Аёл, Актёр
Суғдиёна Азимовадан ҳамиша гўзал кўриниш сирлари

Аслида, у актриса эмас. Аммо санъатга бўлган меҳри ва табиат инъом этган иқтидори туфайли бизга яхши таниш. Сардор Раҳимхоннинг «Маликам энди қара», Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Лайлойимсан» клипларидаги ижроси эса унга машҳурлик келтирди. Тиниб-тинчимас, ўз фикрига эга ва қатъиятли қаҳрамонимиз ижоддан ташқарида профессионал визажист. «Ҳамиша чиройли кўринишининг ҳам сири шунда экан-да», дейсизми? Буни қарангки, бу савол бизни ҳам ўйлантириб қўйди-ю, жавобини билиш учун Суғдиёна АЗИМОВАнинг ўзига юзландик. 

«Энг биринчи қоидам!»
— Ҳар куни кечқурун юзимни пардоз воситаларидан тозалаб олгач, илиқ сувда чаяман-да, уқалаш муолажасини бажараман. Бу мунтазам бажарадиган муолажаларим. Юз териси массаж қилинганида қон айланиши яхшиланиб, тери катаклари очилади. Қарабсизки, терингиз қариймади, ажинлар «мўралаши»дан ҳам хавотирга тушмайсиз. Гўзал кўринишни истаганлар учун бу энг яхши, энг қулай ва осон чора. 

Кремлар ҳақида
— Болалар учун мўлжалланган кремлардан аълоси йўқ. Қолаверса,  юз териси парваришида улар жуда яхши воситадир. Бу турдаги кремни эрталаб ҳам, кечқурун ҳам суртаман. Кундалик пардозда юз теримга мос кремдан суртиб, сўнг упадан фойдаланаман. Баҳор қуёшида фақат крем билан чекланиш ҳам тўғри эмас. Терини куйдириши мумкин. 

«Сочларимга хина бўяйман!»
— Илгари тайёр бўёқлардан фойдаланардим. Аммо сочимга ножўя таъсири бўлаётганини кўриб, хинага бўяб кўрдим. Натижаси кутганимдек! Энди фақат хина ишлатаяпман. Хинага басмани аралаштириб, қўлласангиз, соч ранги тиниқ бўлиб, товланиб туради. Шу билан бирга, табиий воситалар аралашмаси сочни озиқлантириб, ўсишини ҳам тезлаштиради. 

«Синалган рецептим!»
— 2 ош қошиқ ханталга биттадан В6, В 12 витаминлари (ампулада) 1 ош қошиқ  асал, 1 дона тухум сариғи ва 2 чой қошиқда қанд упаси қўшилади. Масаллиқлар яхшилаб аралаштирилгач, бошга суртасиз-да, 30 дақиқага қолдирасиз. Сўнг илиқ сувда чайиб олсангиз кифоя. Ханталли ниқоб соч илдизини мустаҳкамлаб, тўкилишини камайтиради. Бу менинг ишончли рецептларимдан бири. Диққат қилинг, агар хантални кўпайтириб юборган бўлсангиз, бош териси қуриб, кўчиши кўчиши мумкин. Бунда худди қазғоқ тушгандек кўринади-ю, аслида эса бу тери кўчишидир. 

«Пардозда адашманг!»
— Оқшом ёки бирор тадбир учун пардоз қилаётган бўлсангиз, юз териси ҳамда соч рангини инобатга олинг. «Модаси шу экан» деб кўз қовоқларини тўқ ранглар-у лабингизни қип-қизил бўёққа бўяб олманг. Кундалик пардозга қўлингиз келишади-ю, аммо байрам учун иккилансангиз, бу ишни мутахассисга қўйиб беринг. 

«Ёшингизни ҳисобга олинг!»
— Қиз-аёлларга маслаҳатим, ҳамиша ёшингизга мос косметик воситаларни ишлатинг. Харид вақти крем ёки упа ёрлиғида +30, +50 ёзувларига эътибор беринг. Баъзилар тери имкониятини ҳисобга олмай, озиқлантирувчи кремнинг дуч келганини танлайверишади. Бу нотўғри. Ҳар бир ёшнинг ўз парваришлаш усуллари бор. Билиб-билмай танланган восита терига эрта ажин тушишини келтириб чиқаради.  

«Хоҳиш бўлса, имкон топилади!»
— Гўзал кўринишни истасангиз, ҳаммасига улгурасиз. Истак бўлса бўлгани. Тирноқларингиз синувчанми, қўлларингизга 5-10 дақиқалик тузли ванналар қабул қилинг. Оёқларингиз толиқдими, сув жўмрагини ёқинг-да, оёқларингизни илиқ сувда ушлаб туринг. Ҳар куни ётишдан олдин сочларингизни таранг. Қон айланиши яхшиланади. Ҳаракатчан бўлинг, ортиқча вазндан ҳоли бўласиз. Энг асосийси, кунни табассум билан бошланг!

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1