Тошкентда маст ҳолда танишини пичоқлаган нонвойга нисбатан суд ҳукми ўқилди (видео)

ЖИНОЯТ 06.01.2023, 23:03
Тошкентда маст ҳолда танишини пичоқлаган нонвойга нисбатан суд ҳукми ўқилди (видео)

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида 1987 йилда туғилган судланувчига оид жиноий иш кўрилди. Бу ҳақда Darakchi.uz хабар берди. 

Маълум қилинишича, судланувчи  таснифланиши жиҳатидан ўта оғир жиноят, яъни “қасддан одам ўлдиришга ҳаракат қилиш”да айбдор деб топилган.

Тунги соат 01:30 ларда судланувчи Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида жойлашган нонвойхонада бўла туриб, 1990 йилда туғилган фуқаро билан спиртли ичимликларни истеъмол қилган. Маст ҳолатда ўзаро келишмовчилик оқибатида келиб чиққан жанжал ва  1987 йилда туғилган судланувчи 1990 йилда туғилган жабрланувчининг ошхона пичоғи билан танасининг турли жойларига жами олти маротаба зарба берган. Шундан сўнг, ўз жиноий қилмишини яшириш учун ошхона пичоғини нонвойхона олдида жойлашган қурилиш моллари савдо дўкони олдида ташлаб юбориб, воқеа жойидан яширинган.

Жабрланувчи эса олган тан-жароҳатлари билан нонвойхонадан чиқиб, ён атрофда жойлашган чиқинди йиғиш шохобчасига етиб бориб, хушини йўқотади. Шохобча ишчиси томонидан чақиртирилган тез тиббий ёрдам ходимлари орқали Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонасига етказилиб, у ерда кўрсатилган биринчи тиббий муолажалар натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинади. Бу билан судланувчи ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, ўз жиноий ниятини охирига етказа олмаган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчининг баданидаги жароҳатлари қорин ва кўкрак бўшлиғига тешиб кирувчи санчма кесма яраси, ингичка ичак, йўғон ичак, диафрагмани йиртилиши, қорин бўшлиғига қон қуйилиши, ўнг томонлама ўпкани лат ейиши, гемопневмоторакси, ўнг ва чап кўкрак қафаси, қорин олд, ўнг, чап девори сохасида, ўнг қовурға равоғи соҳасида, кўплаб битаётган чандиғи кўринишида бўлиб, ўткир санчувчи кесувчи жисм (пичоқ ва шунга ўхшаш) таъсирида келиб чиққан бўлиши, муддати қарорда кўрсатилган вақт ва воқейликка тўғри келиши мумкинлиги ва оғирлик даражасига кўра, хавфлилик аломатларига асосан ҳаёт учун хавфли бўлган ОҒИР тан жароҳати гуруҳига кириши кўрсатилган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ўзбекистон Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1