АсосийJamiyat

"61 та дўкон ёниб кетди, 64 таси эса сақлаб қолинди" (видео)

'"61 та дўкон ёниб кетди, 64 таси эса сақлаб қолинди" (видео)'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 7 январь куни соат 05:20 да Бухоро вилояти Ғиждувон туман ФВ бўлимига Ғиждувон тумани “Дегрезон” МФЙ Дегрезон кўчасида жойлашган 2 қаватли савдо мажмуасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар тушган.

Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари соат 05:23 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:45 да қуршаб олинган ва соат 07:50 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғинга 9 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган, дея хабар бермоқда ФВВ.

Дастлабки маълумотда 250 кв.м майдон зарарлангани тўғрисида хабар берилган эди. Мутахассислар томонидан ёнғиндан сўнг олиб борилган атрофлича ўрганишлар давомида 2 қаватли савдо мажмуасининг “Б” блокидаги савдо дўконларининг 960 кв.м майдонда жойлашган 61 та дўкон ва ичидаги жиҳозлари (озиқ-овқат, кийим-кечак ва порфумерия буюмлари) ёниб зарарланган.



Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғиндан савдо мажмуасининг “Б” блоки ертўла қисмидаги 64 та савдо дўкони ҳамда мажмуанинг 6000 кв.м майдондаги А,Б блокларидаги ертўла қисми ва 1-қаватдаги жами 256 та савдо дўконлари  сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Содир бўлган ёнғин юзасидан вилоят ИИБ ва ФВБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин сабабини аниқлаш мақсадида ёнғин-техник экспертизаси тайинланган.

Воқеа жойига вилоят Ҳокими ва ўринбосари, вилоят ФВБ раҳбарияти, ИИБ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар масъул ходимлари чиқишган.

    Бошқа янгиликлар