1

Сурхондарёдаги автошоҳбекатда оммавий жанжал содир бўлди

ЖИНОЯТ 09.01.2023, 11:26
Сурхондарёдаги автошоҳбекатда оммавий жанжал содир бўлди

Узун туманида мижоз талашган шахслар безорилик жиноятини содир қилишди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, 2023 йил 5 январь куни шу туманда яшовчилар, Р.Шамсиддин (исм-шарифлар шартли равишда ўзгартирилган), Н.Зайниддин, Э.Эломон, С.Шариф, С.Шарофиддин, С.Ибодулло ва бошқалар бир гуруҳга бирлашиб, “Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Автошоҳбекат”да қўлларига турли хилдаги тош ва таёқлар олишиб, Узун туманида яшовчи фуқаролар, К.Камол, Э.Эшмат, К.Камрон, М.Мансур, Р.Рустам ва Б.Баҳромлар билан мижоз талашиши оқибатида ўзаро жанжаллашиб қолишади ва бир-бирларини дуч келган жойларига уриб тан жароҳати етказишган.  

Ҳолат юзасидан  Р.Шамсиддин, Н.Зайниддин, Э.Эломон, С.Шариф, С.Шарофиддин, С.Ибодулло, К.Камол, Р.Рустам ва Б.Баҳромларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1