Ўзбекистондаги кўплаб математикларнинг устози, Миллий ўқув дастури асосида яратилган 1,-2,-3, -6-синф математика фани дарсликлари муаллифи Шуҳрат Исмоилов вафот этди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш агентлиги хабар берди.
Халқаро тоифадаги эксперт бўлган Шуҳрат Исмоилов математика олимпиадаларида Ўзбекистон ўқувчилари терма жамоаси раҳбари сифатида мамлакатимизга кўплаб медаллар олиб келган.






