1

“Макдональдс” 500 миллион доллар солиқ тўламаганликда айбланди

ДУНЁ 19.09.2016, 15:30
“Макдональдс” 500 миллион доллар солиқ тўламаганликда айбланди

Евроиттифоқ “Макдоналдс”дан 500 миллион доллар солиқ тўлашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Ҳужжатларга кўра, 2009 йилдан “Макдональдс”нинг Европа бўлинмалари Евроиттифоқ бюджетига 1,8 миллиард доллар даромаддан 1,49 фоиз солиқ тўлаган. Нашрнинг ёзишича, Люксембургда солиқ суммаси даромаддан 29,2 фоизни ташкил қилиши керак бўлган.

“Макдоналдс” вакиллари компания барча солиқларни вақтида тўланаётганлигини маълум қилиб, давлатдан ҳеч қандай имтиёз олмаётганлигини маълум қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1