АсосийJamiyat

Хоразмда собиқ Экология ходими ноқонуний ов қилди. Амалдаги испекторлар қарсак чалиб, томошабин бўлишди

'Хоразмда собиқ Экология ходими ноқонуний ов қилди. Амалдаги испекторлар қарсак чалиб, томошабин бўлишди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Экология бошқармаси ходимларининг ов жараёнида акс этган суратлар тарқалди.

Экология қўмитаси ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшируви натижасини маълум қилди.

Хизмат текшируви давомида 2019 йилнинг январь ойида Янгибозор туманида И.Қўчқоров ўзига тегишли бўлган ов қуроли ва ов қилиш гувоҳномаси билан овга чиқганлиги, бироқ у тегишли тартибда ов қилиш йўлланмасини олмасдан, 2 бош ёввойи чурракни овлаганлиги маълум бўлган.  

Шунингдек, ўрганишлар жараёнида шу куни  Ж. Собиров ва Н. Оллоберганов Янгибозор тумани ҳудудида рейд тадбирини амалга ошираётган вақтида воқеа жойида И.Қўчқоровни учратиб, улар биргаликда суратга тушишганлиги, аммо инспекторлар томонидан ушбу қонунбузилиш ҳолати юзасидан тегишли тартибда ҳеч қандай чора кўрилмагани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳозирда И. Қўчқоров экология тизимида ишламайди. У билан тузилган меҳнат шартномаси ўзининг хоҳишига кўра, 2022 йил 1 ноябрдан бекор қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан И.Қўчқоровга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг  “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексининг 36 ва 38-моддаларига асосан кўриб чиқиш учун тегишли тартибда расмийлаштирилиб, суд органларига тақдим этилган.

Ж.Собиров ва Н.Оллоберганов ўз фаолиятини соҳага оид қонун ҳужжатлари, низом ва лавозим йўриқномасида белгиланган  ваколатлари доирасида амалга оширмаганлиги қонуний тартибда кўриб чиқилиб,  улар эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Бошқа янгиликлар