Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилганлигини маълум қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддасида Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим соҳасидаги тегишли ваколатлар берилган.






