АсосийJinoyat

Сирдарёдаги чегара божхона постида Қозоғистондан Ўзбекистонга ноқонуний тўппонча олиб киришга уринган шахс ушланди

'Сирдарёдаги чегара божхона постида Қозоғистондан Ўзбекистонга ноқонуний тўппонча олиб киришга уринган шахс ушланди'ning rasmi

Сирдарё вилоят божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постида Қозоғистондан Ўзбекистон Республикасига кираётган фуқаро ўзи билан ноқонуний қурол олиб киришга урингани аниқланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Хабарда айтилишича, фуқаро З.Ш. га тегишли бўлган қўл юклари постдаги мавжуд рентген аппарати ёрдамида белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. 

Фуқаронинг юклари орасида йўловчи божхона декларацияси билан декларацияланмаган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, унинг юклари орасида 1 дона пневматик тўппонча, 8 дона газ баллони ва 1010 дона металл шарикли ўқлар борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар