1

Бир неча ҳудудда тадбиркорлар мулкини талон-торож қилган шахслар ушланди. Уларга нисбатан жиноий иш очилди

ЖИНОЯТ 11.01.2023, 17:49
Бир неча ҳудудда тадбиркорлар мулкини талон-торож қилган шахслар ушланди. Уларга нисбатан жиноий иш очилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.S.” МЧЖ ва “E.I.” МЧЖларнинг омбор мудири Ф.Р. ушбу корхонага тегишли 215,1 млн сўмлик хўжалик маҳсулотларини нақд пулга сотиб юбориб, талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Хабарда айтилишича, худди шу каби ҳолат, Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “C-T.” МЧЖ савдо менежери А.Т. 49 нафар фуқаронинг сайёҳлик йўлланмаси учун тўланган 207,2 млн сўм нақд пулни кирим қилмасдан ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Бундан ташқари департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Y.K.” МЧЖнинг Уйчи тумани филиали раҳбари У.Х. ва кассири О.А. корхонанинг маиший техника маҳсулотларини сотувидан тушган 109,4 млн сўмни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1