Бугун Жиззах вилояти Бахмал тумани аҳолиси уч томондан қуёш чиқиши, яъни «гало» ҳодисасига гувоҳ бўлишди.
Ўзгидромет мутахассисига кўра, келаётган уч кунликда республика аҳолиси яна қаерлардадир бу каби ҳодисага гувоҳ бўлишлари мумкин.
Гало ҳодисаси ғайриоддий оптик табиат ҳодисаси бўлиб, одатда, қуёш ва ой атрофида, баъзан эса кўча чироқлари каби бошқа кучли ёруғлик манбалари атрофида кўринади.