АсосийJamiyat

Бухорода ошхона ва кафеларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

'Бухорода ошхона ва кафеларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 12 январь кунидан бошлаб Бухорода автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчалари ўз иш фаолиятини соат 7:00 дан то 10:00 га қадар олиб боради. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали матбуот хизмати xaбар қилди.

Таъкидланишича, аномал совуқ ҳарорати кузатилаётганлиги сабаб аҳоли истеъмолчиларига табиий газни бир маромда етказиб бериш мақсадида АГҚКШда иш вақти қисқартирилмоқда.

Шунингдек, умумий овқатланиш шохобчалари ва ишлаб чиқариш ташкилотларига то аномал совуқ ҳаво ҳарорати ўтиб кетгунига қадар табиий газни етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.

    Бошқа янгиликлар