1

Алишер Усмонов 110 метрли яхтасини сотувга қўйди

ДУНЁ 20.09.2016, 12:45
Алишер Усмонов 110 метрли яхтасини сотувга қўйди

Алишер Усмоновга тегишли 110 метрли “Ona” яхтасининг сотилиши ҳақидаги эълонлар брокерлик компаниялари сайтларида пайдо бўлди, деб ёзади “РБК”.

“Ona” яхтасига 20 нафар меҳмон ва 47 нафар экипаж аъзолари сиғади. Яхта 21 узел тезликда ҳаракатлана олади. Унинг бортида бассейн ва вертолёт қўнишига мўлжалланган майдон бор. 2008 йилда қурилган яхтанинг нархи ошкор қилинмаяпти. 2013 йилда Forbes журналининг Россия талқинида яхтанинг нархи €200 миллионга баҳоланган эди. 

“Ona” Усмонов ўзига бошқа каттароқ 156 метрли “Dilbar”ни сотиб олганидан сўнг сотувга қўйилди. 

“Dilbar” яхтаси миллиардернинг онаси шарафига номланган. Дастлаб Алишер Усмоновнинг 110 метрли яхтаси “Dilbar” деб номланар эди, кейинчалик эса унинг номи “Ona” деб ўзгартирилган эди.

“Dilbar” яхтаси ҳозирги кунда дунёдаги энг йирик яхта ҳисобланади. Унинг нархи $600 миллион долларга баҳоланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1