АсосийJamiyat

⚡️ "Свет" ва газ муаммоси ортидан Тошкент шаҳар ҳокими ва яна икки мансабдор ишдан олингани хабар қилинди

'⚡️ "Свет" ва газ муаммоси ортидан Тошкент шаҳар ҳокими ва яна икки мансабдор ишдан олингани хабар қилинди'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, айни пайтда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар масаласида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилмоқда.  

Маълум қилинишича, йиғилишда ўз фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги боис Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев ва "Иссиқлик электр станциялари" АЖ бошқаруви раиси Фарҳод Абдураҳмонов лавозимларидан озод этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар