1

Туркияда президентлик ва парламент сайловлари 14 майда бўлади

ДУНЁ 19.01.2023, 10:41
Туркияда президентлик ва парламент сайловлари 14 майда бўлади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда навбатдаги президентлик ва парламент сайловлари 14 май куни ўтказилишини маълум қилди.

Илгари умумий овоз бериш жорий йилнинг июнь ойида ўтказилиши режалаштирилган эди. Президентлик сайловларининг эртароқ муддатга кўчирилиши талабаларнинг таътиллари, таътил мавсуми июнь ойига белгилангани ва 100 мингдан ортиқ Туркия фуқароси борадиган Ҳажнинг бошланиши билан изоҳланади.

Шунингдек:

"1950 йилнинг 14 майида марҳум Аднан Мендерес йирик ғалабага эришди. Аднан Мендерес ва Жалол Баяр бошчилигидаги Демократик партия 1950 йилда Камол Отатурк томонидан асос солинган Республика Халқ партиясидан Республикачиларни сиқиб чиқарган ҳолда ҳокимиятга келган мухолифат партиялари орасида биринчи бўлди. 1950 йилги миллий сайловлар натижаси Туркияда бир партиявийлик даврининг тугашидир", - дея изоҳ берди 14 майга нисабат Туркия раҳбари. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1