Актёр Жавоҳир Зокиров “Даракчи” газетасининг “Қисқа ва лўнда” лойиҳасида иштирок этди ва кўплаб қизиқарли саволларга жавоб берди.
Хусусан актёр ўзи ҳақида тарқалган энг эқимсиз миш-миш ҳақида шундай дейди:
“Афсуски, машҳурлар ҳақида турли гап-сўзлар тарқалиши одатий ҳолга айланиб боряпти. Бу жуда ёмон. Кўп йиллик ижодий фаолиятимда мен ҳақимда ҳам бўлар-бўлмас, ёлғон ва ёқимсиз хабарларни тарқатишган. Улардан энг ёмони мени гиёҳванд дейишгани. Яхши билмаган кишиси ҳақида туҳмат гаплар тарқатадиганларга инсоф берсин”.
Лойиҳанинг тўлиқ талқинини “Даракчи” газетасининг 38-сонида ўқишингиз мумкин.





