Бишкекда 13 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Асеин Исаев маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон нашри хабар берди.
Жорий йилда Қирғизистон МДҲ органларига раислик қилмоқда. Асеин Исаевнинг сўзларига кўра, Ҳамдўстликда тўртта низом органи мавжуд бўлиб, улардан энг муҳими Давлат раҳбарлари кенгашидир.
"Саммит 13 октябрь куни бўлиб ўтади ва у маъқулланди. МДҲга аъзо давлатларнинг барча раҳбарлари Бишкекда йиғилади. Президентимиз Садир Жапаров ҳамкасбларини қабул қилади", — деди Исаев.
Вазир ўринбосарининг маълум қилишича, Жапаров Қирғизистон МДҲга қандай раислик қилгани ҳақида маълумот беради.
Бундан ташқари, 12 октябрда Ташқи ишлар вазирлари, 26 октябрда эса Ҳукумат раҳбарлари кенгашларининг мажлиси бўлиб ўтади, дея қўшимча қилган дипломат.






