1

Жавоҳир Зокиров болалиги, ёлғончилар, туҳматлар ҳақида

ШОУ-БИЗНЕС 26.09.2016, 12:19
Теглар: Шоу-бизнес, Актёр, Оила
Жавоҳир Зокиров болалиги, ёлғончилар, туҳматлар ҳақида

“Қисқа ва лўнда” лойиҳасининг бу галги меҳмони — актёр Жавоҳир Зокиров. Актёрнинг шахсий ҳаёти ва фаолияти ҳақида кечган очиқ-ойдин суҳбатимиз давомида унинг болалиги ва ижодий янгиликлари ҳақида гаплашдик. Қисқа ва лўнда суҳбатимизни эса ушбу саҳифада ўқишингиз мумкин. 

Мавсум янгилиги.
Шу кунларда “Дийдор” театр студияси раҳбари Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев бошчилигида Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асари  устида ишлаяпмиз. Спектаклга тайёргарлик ҳар куни эрта тонгдан бошланиб кечагача давом этмоқда. Ушбу спектаклга иқтидорли ва машҳур актёрлар жалб қилинган. Шунингдек янги бир картина ҳам катта экранларга чиқиш арафасида. Номини ҳозирча ошкор қилолмайман. Аммо янги киноасар ҳам томошабинларга маъқул келади деган умиддаман. Бундан ташқари, “Барон-2” фильмининг сценарийси устида иш олиб бориляпти. Ҳадемай “Барон”нинг давомини ҳам тасвирга олиш бошлаб юборилади. Энг катта янгиликлардан бири бу — ўзимизнинг продюсерлик марказимизни очишимиз. Бу ҳақида ҳозирча тўлиқ маълумот бера олмайман, аммо тез кунларда ҳаммасидан бохабар бўласиз.

Тушкунликка тушсам.
Авваламбор тушкунликка тушмасликка ҳаракат қиламан. Чунки инсоннинг энг ашадий душмани ҳам айнан шу тушкунлик. Агар ўзим истамаган ҳолда тушкунликка тушсам, унда яхши мусиқа эшитишга киришаман. Кўнглим истаган қўшиқ ёки мусиқани тингласам, кайфиятим бирдан ўзгаради. Бундан ташқари банд бўлишга, ўзимни ишга “кўмиб” ташлашга ҳаракат қиламан. 

Спорт.
Болалигимда жуда кўп спорт турлари билан шуғуланганман — сузиш, футбол, каратэ, стол тенниси... Сузишга онам олиб борардилар, футболга эса матабдаги дўстларим билан борганман. Футболни жуда яхши кўрардим. Каратэ билан шуғуланишимга эса ўша пайтлардаги кумирим Брюс Ли сабаб бўлган. Унинг иштирокидаги фильмларни кўриб унга ўхшашни истардим. Ҳозир эса афсуски спортга кўп вақт ажратолмайман. Имконим бўлганда сузишга бориб тураман холос. 

Мўъжиза.
Бу жуда кенг тушунча. Ҳаётимизда, ҳар бир кунимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг ўзи бир мўъжиза-ку! Қуёшнинг чиқиши, куннинг ботиши, одамзоднинг дунёга келиши, яшаётганимиз... Фақат бунга ишонадиганлар ва ишонмайдиганлар бор. Мен ишонадиганлар сирасига кираман.

Фарзандлар.
Тўнғичим — Ариф 10 ёшда. Футбол ўйнашни жуда яхши кўради. Криштиано Роналдунинг мухлиси. Кенжатойимиз — Саидкарим декабрда икки ёшга тўлади. Жуда шўх. Бир ерда жим ўтирганини кўрмайсиз. Ҳозирдан санъатга қизиши борлигини сезаман. Мусиқани яхши кўради. 

Миш-миш.
Афсуски, машҳурлар ҳақида турли гап-сўзлар тарқалиши одатий ҳолга айланиб боряпти. Бу жуда ёмон. Кўп йиллик ижодий фаолиятимда мен ҳақимда ҳам бўлар-бўлмас, ёлғон ва ёқимсиз хабарларни тарқатишган. Улардан энг ёмони мени гиёҳванд дейишгани. Яхши билмаган кишиси ҳақида туҳмат гаплар тарқатадиганларга инсоф берсин. 

Ёлғон гапиришса.
Одамлар билан суҳбатда самимийликни қадрлайман. Шу сабаб менга ёлғон гапиришаётганини тезда англаб оламан. Бундан ташқари, ёлғончиларни ташқи кўриниши ҳам уни фош этиб қўяди. Мени алдаган инсон билан урушиб, гап талашиб ўтирмайман. Унинг қандайлигини билганимдан сўнг, индамай алоқани узаман. 

Узр сўраш.
Айбим учун кечирим сўраш мен учун қийинчилик туғдирмайди. Беайб инсоннинг ўзи йўқ. Ҳеч ким идеал эмас, билиб-билмай хато қилишимиз мумкин. Лекин кимдир нотўғри иш қилса, уни кўра-била туриб жим туролмайман, ўша инсон хафа бўлса ҳам айбини айтаман. Аммо бундай пайтда сўрамайман. Чунки, мен ноўрин гапирмаган бўламан-да... 

Ёмон кўрган савол.
“Нега сизга фақат салбий қаҳрамонларнинг ролини беришади?”, деган саволни ёмон кўраман. Чунки бу саволга ҳар бир интервьюдан жавоб берганман. Қайта-қайта сўрашгани билан  жавобим ўзгармайди-ку.

Алия СУЛАЙМАНОВА тайёрлади

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1