«Аэрофлот» нинг қурилиш департаменти директори Андрей Шариков компаниянинг 21 млн рубль пулини ўмаргани учун ҳибсга олинди.
Тергов таҳминига кўра, авиакомпания ходими ва у тил бириктирган тадбиркорлар авиакомпания электр қуввати ҳаражатларини кўпайтириб кўрсатиб келган. Оқибатда «Энергохолдинг» МЧЖ томонидан кўрсатилмаган хизматлар учун «Аэрофлот»га 21 млн рублдан ортиқ моддий зарар етказилган".
Ушбу жиноятни содир этган компания ходими ва унинг ҳамтовоқларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Компания матбуот хизматидан ТАССга хабар берилишича, компания ушбу фирибгарлик иши бўйича терговга фаол ёрдам бермоқда.