1

Хиллари Клинтон ва Дональд Трампнинг дебатлари шахсиятга ҳам ўтиб кетди

ДУНЁ 27.09.2016, 10:17
Хиллари Клинтон ва Дональд Трампнинг дебатлари шахсиятга ҳам ўтиб кетди

Иқтисодиёт, хавфсизлик ва ирқий тафовутлар ҳақида мунозаралар ўзаро гиналар ва шахсий айбловларга кўчди. Хиллари Клинтон ва Дональд Трамп АҚШ президентлигига номзодларнинг уч босқичдан иборат дебатларнинг биринчисини ўтказишди, дея хабар беради Euronews. Исталмаган ҳолда бир-бирига қўл узатган сиёсатчилар аввалига иқтисодиёт ва фискал сиёсат билан бошланиб, тезлик билан миллиардернинг шахсий солиқ ишини муҳокама қилишга ўтди. Клинтон Трамп ғазнага пул тўламаслигини маълум қилди.

Дональд Трамп, АҚШ президентлигига номзод:

“Мен адвокатларимнинг фикрига қарши чиқиб бўлсада солиқ декларацияларимни кўрсатаман, фақат бунинг учун у ўчириб ташлаган 33 минг и-мейлини ошкор қилсин”.

Хиллари Клинтон, АҚШ президентлигига номзод:

“Нимага у ўзининг солиқ декларацияларини кўрсатмайди? Мен бунга иккита сабаб бўлиши мумкин деб ўйлайман: Биринчидан, у ўзи айтаётганчалик бой эмас. Иккинчидан, у ҳайрия ишларига маблағ ажратмайди. Ёки бўлмаса Америка халқи унинг федерал бюджетга солиқ тўламаслигини билиб қолишидан қўрқади”.

Хавфсизлик ва халқаро кибержиноятга бағишланган ярим соат ҳам ҳудди шундай шахсий сифатларнинг муҳокамаси билан тугади.

Хиллари Клинтон, АҚШ президентлигига номзод:

“Унинг ядро қуролларга ёндошуви одамни ҳавотирга солади. Твитердаги пост билан ғазабини келтириш мумкин бўлган одамга ядро кодларини ишониб бўлмайди”.

Дональд Трамп, АҚШ президентлигига номзод:

“Унинг президентларга хос қиёфаси йўқ, унинг президент бўлишга кучи ҳам етмайди. У бунга қодирлигига ишонмайман”.

Дебатлар доирасида Клинтон яна бир бор Россияни Америка серверларига киберҳужумда айблади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1