1

Исроил собиқ президенти Шимон Перес 93 ёшида вафот этди

ДУНЁ 28.09.2016, 10:13
Исроил собиқ президенти Шимон Перес 93 ёшида вафот этди

Исроилнинг собиқ президенти Шимон Перес икки ҳафта олдин бошдан кечирган инсультдан сўнг ўзига келмади. 

Унинг ўлими Тель ха-Шомердаги “Шиба” тиббиёт маркази шифокорлари томонидан қайд этилди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Шимон Переснинг ўлими муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.

АҚШ президенти Барак Обама ҳам президент ўлими муносабати билан таъзия билдирди ва у билан дўст эканлигини фаҳр билан таъкидлади. БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ўз ўрнида Перес “Исроилнинг асос топишида унинг ўрни беқиёслигини” таъкидлади.

Икки ҳафта олдин Перес инсультни бошдан кечирди. Шундан сўнг шифокорлар уни медикаментоз кома ҳолатига туширишди ва ўпкани сунъий ҳаво олдириш аппаратига улаб қўйишди. Шифокорлар даставвал унинг ҳолати яхшиланишидан умид қилишди ва уни ўзига келтиришга ҳаракат қилишди, аммо сешанба куни унинг аҳволи ёмонлашди.

Белоруссия ҳудудида туғилган Шимон Перес икки марта Исроил ҳукуматига бошчилик қилган. Перес ўндан ортиқ вазир лавозимларини эгаллаган, икки марта ҳукуматга раҳбарлик қилган, 2007—2014 йилларда мамлакат президенти бўлган. Перес фаластинликлар билан келишув имзолагани учун 1994 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1