1

Сиёсат, маданият, спорт… Турли соҳаларда фаолият юритувчи дунёнинг энг илғор аёллари

ДУНЁ 08.03.2023, 16:31
Сиёсат, маданият, спорт… Турли соҳаларда фаолият юритувчи дунёнинг энг илғор аёллари

Аёл гўзаллик, нафосат ва нафислик рамзи. Аёлга ожиза сифатида қараш барча даврлар бўлган. Лекин тарихда шундай аёллар ўтганки, улар ўзларининг жасоратлари, шижоатлари билан ҳеч бир эркакдан кам эмасликларини исботлашган. Бундай аёллар бугунги кунимизда ҳам етарлича топилади.

Бугун 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами. Кун муносабати билан Darakchi.uz 2022 йилдаги турли соҳаларда фаолият олиб борадиган аёллар  рўйхатини эълон қилмоқда. Рўйхат 2022 йил декабр ойида Financial Times нашри томонидан тузилган. 

1.  Олександра Матвичук, Адвокат, “Уруш жиноятлари йилномаси” муаллифи

2022 йил 24 феврал куни Россия Украинада уруш бошлагач, рус қўшинлари шафқатсиз жисмоний ва руҳий урушлар олиб борди: портлашлар, зўрлашлар, қийноқлар, депортациялар. 39 ёшли адвокат ва ҳуқуқ фаоли Олександра Матвичук ўзи раҳбарлик қилаётган Фуқаролик эркинликлари маркази орқали Украинадаги уруш жиноятлари ҳақида далиллар тўплаган.

Матвиичук уруш бошлангандан буён Россия қўшинлари томонидан мактаблар ва туғруқхоналарнинг ўққа тутилишидан тортиб, қийноқлар ва қатлларгача бўлган 27 минг ҳарбий жиноятни қайд этган. Ўтган йилнинг октябр ойида унинг ташкилоти Нобел мукофотини олди.

2.  Кетанжи Браун Жексон, АҚШ Олий суди судяси

Кетанжи Оника Браун Жексон АҚШнинг 230 йиллик тарихидаги биринчи қора танли аёл судяси. У ўзининг жингалак сочлари, қуюқ жигарранг яноқлари ва "севимли" деган маънони англатувчи шеърий исми билан адолатни юқори чўққида ҳимоя қилиб, қора танли қизлар учун илҳом манбаи бўлди.

3.  Франcесcа Беллеттини, Saint Laurant модалар уйи Бош директори

Франcесcа Беллеттини 2013 йилдан бери Франсиядаги Saint Laurant модалар уйи Бош директори лавозимида ишлаб келмоқда. Ташкилот Франcесcа даврида жуда юқори натижаларга эришди (ҳозирда компания маҳсулотлари сотуви 1,5 миллиард еврога етди).

4.  Жейн Фрейзер,  Cитигроуп Бош директори

Америка банк бошқарувчиси ва Cитигроуп бош ижрочи директори. Жейн бу лавозимга 2021 йил март ойидан буён фаолият олиб бормоқда.

5.  Карен Линч, SBS HEALTH компанияси Бош директор

2021 йил феврал ойида мисли кўрилмаган пандемия даврида Карен Линч АҚШнинг энг йирик соғлиқни сақлаш компанияси SBS Бош директори бўлди.

Карен раҳбарлигида SBS 80 миллионга яқин аҳолини Cовид 19 ваксинаси билан эмлади. МинутеCлиниc SBS хизмати орқали 2,8 миллиондан ортиқ бемор саломатлигини тиклади.

6.  Санна Марин, Финляндия Бош вазири

Санна Марин 34 ёшида сайланган энг ёш етакчи. Марин Финляндияда шаҳар кенгашининг раҳбари ва транспорт ва коммуникациялар вазири лавозимларида ишлаган. Бош вазир лавозимига тайинлангач Финляндиянинг НАТОга киришини талаб қилди, коалиция сиёсатини моҳирона музокаралар олиб борди ва Cовид 19 га қарши самарали курашди. 

7.  Франсиа Элена Маркес Мина, Колумбия Вице-президенти

Франсиа Элена Маркес Мина афро-колумбиялик ҳуқуқшунос, эколог, вице-президент аёл. У ўсмирлик чоғида ҳам ўз жамиятини ва унинг ҳудудидан оқиб ўтадиган дарёни ҳимоя қилишга бел боғлаган. У ўз саёҳати давомида бутун инсониятни, ҳаётнинг бошқа шаклларини ва Ер сайёрасини ҳимоя қилиб келмоқда.

8.  Миа Моттли, Барбадос Бош вазири

Лондон Иқтисодиёт мактабида таҳсил олган ҳуқуқшунос Моттли 28 ёшида ўзининг биринчи сиёсий лавозимини эгаллаган.

Унинг ҳокимиятга ҳақиқатни гапириш қобилияти эътироф этилади. Моттли Барбадосни республика сифатида шаклланишида катта ҳисса қўшган. 

9.  Шерри Реҳман, Покистон Ислом Республикаси Иқлим вазири

Шерри Реҳман Покистондаги ҳалокатли сув тошқинлари ортидан иқлим ўзгаришининг негизидаги адолацизлик турганини баралла айта олган аёл.

Унинг музокаралар олиб бориш қобилияти эътирофга лойиқ. У иқлим ўзгариши таъсиридан азият чекаётган аҳоли учун жамғарма ташкил этишга муяссар бўлган. 

10.  Серена Уилямс, Теннисчи

Серена Уилямс яккалик ва аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида тўрт карра Олимпиада ғолиби, яккалик ва жуфтлик баҳсларида “Катта дубулға”нинг календар бўлмаган ғолиби, шунингдек, “Олтин дубулға” турнирининг ягона аёл ва эркак ғолиби (бу “Катта дубулға” турнирларининг барча тўртта турниридаги ғалабаларни ўз ичига олади. Олимпия ўйинлари) яккалик ва жуфтлик баҳсларида. Жами 38 та "Катта дубулға" соврини билан у аёллар тенниси тарихида 23 та "Катта дубулға" ғолиби бўлган Маргарет Смит-Кортдан (24) ортда қолган иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Карим ЗАРИПОВ тайёрлади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1