АсосийDunyo

АҚШлик ўсмир аввал отасини ўлдирди, сўнг мактаб ўқувчиларига қарата ўқ узди

АҚШнинг Жанубий Каролина штатида отишма юз берди, деб хабар беради “Вести”. 

Отишмани ўсмир йигит содир этганлиги аниқланди. Ўсмир Андерсон округидаги мактаблардан бирига бостириб кириб, мактабдагиларга қарата ўқ узган. Оқибатда 3 киши яъни 2 нафар биринчи синф ўқувчилари ва мактаб ўқитувчиси яраланди. Яраланганлар шифохонага ётқизилди. Болалардан бири жонлантириш бўлимига жойлаштирилган. Унинг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.Қолган икки жабрланувчининг аҳволи эса қониқарли. 

Мактаб яқинида 47 ёшли эркакнинг жасади топилган. У ўқ узган ўсмирнинг отаси бўлиб чиқди. Округ полицияси отишманинг сабабларини ўрганмоқда.

Бошқа янгиликлар