1

Ушбу компания ходимларга таътилни исталган ерда ўтказиши учун $2000 тўлайди

ДУНЁ 29.09.2016, 16:23
Теглар: Иш берувчи, Иш
Ушбу компания ходимларга таътилни исталган ерда ўтказиши учун $2000 тўлайди

SteelHouse маркетинг компанияси директори Марк Дуглас (Mark Douglas) ходимларининг ишчанлик салоҳиятини оширишнинг ўзига хос усулини ўйлаб топди ва бу усул самара беришини қайд этди.

У ҳар йили ходимлари меҳнат таътилига чиққанида исталган жойига бориб дам олишлари учун бонус тўлашга қарор қилди. Бонус ҳам кичкина эмас, нақд 2000 АҚШ доллар. 

Бошқача қилиб айтганда, ходим компания ҳисобидан исталган жойига бориб дам олиб келиши керак. Ушбу пулларни нақд пул шаклида олишни, дам олишга сарфлагиси келмаганлар ҳам топилди. Аммо Марк ўз фикрида қатъий туриб олди “Менинг мақсадим ходимларим дам олиш вақтларида бирор ерда дам олиб келишларидир”, — дейди у.

Натижалар ажойиб. Сўнгги уч йилда 250 нафар ходимдан уч йил ичида бор йўғи беш нафари компанияни шахсий шароитларга кўра тарк этишди. Аниқланишича “бонусли” таътилдан сўнг одамлар янги куч билан қайтиб, йил давомида сермаҳсул ишлашади.

Марк Дуглас бошқа ташкилотларга ҳам бу тажрибани қўллашни тавсия этади. Ғоя аввалига бироз ғалати ва иш берувчи учун қўрқинчли туюлса ҳам унинг асл моҳиятига назар солинса қанчалик омадли эканлигини англаса бўлади.

“Ходимларга шунчаки таътил учун муҳлат бермасдан, дам олишига имкони туғдириб бериш лозим”, дейди у.

Дарвоқе, Марк ушбу бонус пулларни фақат ходимнинг дам олишга бирор ерга кетиши учун тақдим этади, шунчаки пулни тежаб қолишни истагшанларга эса, “Танлаш ҳуқуқи ўзингизда –2000 долларни олиб дам олгани кетасиз ёки бу пуллар куяди.”

Шарҳлар

Бугун — қисқартирилган иш куни

08.05.2024, 09:34

Бугун барча ходимлар одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишлари мумкин. Эртага – 9 май — Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами.Меҳнат кодексининг 187-моддасига асосан...
Германиядаги янги иш ўринлари ҳақида маълумот берилди

19.08.2021, 09:10

 Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германиянинг "NoVo Agency e.K." ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тиббиёт соҳасида олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга фуқароларни ишга таклиф қилмоқда.Бўш иш...
Германияда ишлаш истагида бўлганларга муҳим янгилик эълон қилинди

17.08.2021, 15:33

 Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг "NoVo Agency e.K." ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тиббиёт соҳасида олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга фуқаролар ишга таклиф қилди.Бўш...
Иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлари учун тўланган солиқ қоплаб берилади

24.07.2021, 19:29

Ҳукумат қарори билан иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1