Хитойнинг Шимолий Корея билан чегарадаги Ляонин провинциясида юз берган ғайриоддий ҳодиса ижтимоий тармоқда тарқамоқда. Тарқалган видеода йўллар ва автомобиллар ёмғирдан сўнг қуртлар билан қопланганини кўриш мумкин.
Маҳаллий Wion нашрига таяниб, "zamon.uz"нинг хабар қилишича, бу ҳақиқатдан ҳам “қурт ёмғиридан” кейинги тасвир. Ҳукумат аҳолидан соябон билан кўчага чиқишни сўраган.
Метеорологлар ҳашаротлар бўрон вақтида кучли шамол орқали бу ерга келиб қолганини айтмоқда.
Аммо ижтимоий тармоқнинг барча фойдаланувчилари ҳам машиналар устидаги қурт эканига ишонмаяпти. Айримлар бу терак гули эканини ёзган бўлса, бошқалар бу монтаж эканини айтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йилда Шотландияда ҳам қуртлар ёмғири кузатилган.






