1

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 50 мингдан ошди

ДУНЁ 20.03.2023, 18:48
Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 50 мингдан ошди

Туркияда жорий йилнинг 6 февраль куни содир бўлган зилзила қурбонлари 50 мингдан ошди. Бу ҳақда бугун, 20 март Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси раҳбари Юнус Сезер маълум қилди. 

“Ўчоғи Қаҳрамонмарашда бўлган зилзилаларда ҳалок бўлганлар сони 50 096 кишини ташкил этди. 107 204 киши жабрланди”, дейди у Анқарада журналистларга берган интервьюсида.

Сезер, шунингдек, вайрон бўлган биноларнинг техник ҳолати ва қурилиш стандартларига мувофиқлиги учун у ёки бу даражада масъул бўлган 300 дан ортиқ одам ҳибсга олинганини билдирди. 104 нафар пудратчи, 161 нафар уста, 15 нафар бино эгаси ва уйларнинг асл лойиҳасига ўзгартириш киритган 18 нафар шахс ҳибсга олинган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1