1

Ўзбекистонда бугун яна бир бор зилзила бўлиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда

ЖАМИЯТ 24.03.2023, 17:38
Ўзбекистонда бугун яна бир бор зилзила бўлиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда

Бугун ижтимоий тармоқларда яна бир марта зилзила бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ аҳолига ушбу хабар ёлғон маълумот эканлиги ҳақида мурожаат билан чиқди:

"Ҳурматли ҳамюртлар, бугун ижтимоий тармоқларда яна бир бор зилзила рўй бериши мумкинлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалиб, унинг манбаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий веб-сайти кўрсатилган.

“7-9 балли зилзила рўй бериши мумкин бўлган ҳудудлар рўйхати” ФВВ томонидан эълон қилинмади. 

Аҳолимизни саросимага тушмасликка ва фейк хабарларга ишонмасликка чақириб қоламиз.

Бугунги кунда зилзиланинг вақти ва жойини аниқ белгилаб берувчи технология йўқлигини эслатиб ўтамиз", дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1