1

Фарзандингиз дарс қолдирмаяптими ёхуд сабабсиз дарс қолдирган талабанинг ота-онаси 1 млн 500 минг сўмгача жарима тўлайди

САВОЛ-ЖАВОБ 03.10.2016, 14:46
Теглар: Савол-жавоб, Талаба, Бола
Фарзандингиз дарс қолдирмаяптими ёхуд сабабсиз дарс қолдирган талабанинг ота-онаси 1 млн 500 минг сўмгача жарима тўлайди

 

Фарзандим университетнинг тўртинчи босқичида ўқийди, ҳам ишлайди. Яқинда мени деканатга чақиртиришиб, ўғлингиз жуда кўп дарс қолдираяпти, уни ўқишдан четлашитиришимиз мумкин, дейишди. Ўқув йилининг бошиданоқ, шундай хулосага келиш мумкинми? Неча соат дарс қолдириш ўқишдан четлаштиришга асос бўлиши мумкин?

Қизлархон Маҳкамова, Шаҳризабз шаҳри
  Яқинда бошланган янги ўқув йилининг ҳам бир ойи ортда қолди. Мазкур муддат ўқув йилининг боши бўлганлиги боис, таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларининг давомати жуда яхшилиги кузатилади. Бироқ, юқорида келтирилгани каби қандайдир сабаб ёхуд бесабаб ўқишга бормаслик, узлуксиз дарс қолдириш ўқувчи ва талабаларга нисбатан тарбиявий ишлар, интизомий чоралар кўриш ва ҳаттоки  ўқишдан четлаштиришга ҳам сабаб бўлади. Биз ҳам бу каби нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида мактаб, олий ва  ўрта махсус таълим муассасаларида дарс қолдиришнинг асоратлари хусусида 2016-2017-ўқув йилининг бошиданоқ  беришни лозим топдик. Хусусан, мурожаатимиз Қариш шаҳридан эканлигини инобатга олиб, масалага мазкур ҳудудда фаолият юритаётган мутахассислар мисолида ойдинлик киритамиз

 ТАЛАБА 74 СОАТ ДАРС ҚОЛДИРСА...
Нодир Холмирзаев, Қарши Давлат Университети ўқув услубий бошқарма бошлиғи: 

—  Олий таълим муассасаси талабаларитурли сабаблар билан дарс соатларини қолдирган тақдирда,таълим низомига мувофиқ иш юритилади. Унга кўра, талаба 74 соат сабабсиз дарс қолдирса,талабалар сафидан четлаштирилади. Унгача 20 соат сабабсиз ўқув машғулотларига қатнашмаса, гуруҳ раҳбари томонидан талаба огоҳлантирилади. Шу билан бирга сабабсиз дарс қолдирганлик сабаби ўрганилади. Шундан кейин ҳам яна 20 соат дарс қолдирса,талабанинг ота-онаси ва маҳалласи огоҳлантирилади. Агар бу огоҳлантиришларга эътиборсиз бўлишса ваталаба қатнашмаган дарс соатлари жами 74 соатни ташкил этса,талаба ўқишдан четлаштирилади.

ЁДИНГИЗДА ТУТИНГ!
Ўқувчининг таълим муассасасига келишини таъминламаган ота-онага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси ва Оила кодексининг 73-75 моддаларида белгиланган жавобгарлик асослари бўйича тегишли чора кўрилади ва энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан 10 баробаригача жарима тўланади.

Мазкур масала юзасидан барча саволларга “Даракчи” газетасининг пайшанба куни сотувга чиқадиган 40-сонида жавоб топишингиз мумкин.

Шарҳлар

2022 йилдан бошлаб "Мирзо Улуғбек ворислари" республика танлови ўтказилади

22.01.2022, 11:21

2022 йилдан бошлаб ҳар йили «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови ўтказилади.Танловни ўтказишда:I босқич февраль-март ойларида туман (шаҳар)ларда ўтказилади ва унда энг юқори натижага эришган ҳар...
Талабаларга темир йўл чипталари учун 50 фоизли чегирма 25 декабрдан берилади

25.12.2021, 21:07

Олий ва ўрта таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқувчиларнинг қишки таътилида доимий турар жойларига бориб келишларига қулайлик яратиш мақсадида, ҳар йили 28 декабрдан 10 январгача поезд...
Олий таълим вазирлиги эмланган талабалар учун хушхабар эълон қилди

16.12.2021, 08:37

Аввалроқ талабалар контракт пулини тўлаш муддати узайтирилгани ҳақида маълум қилган эдик. Унга кўра, тўлов-контракт маблағларини тўлаш 2021 йилнинг 31 декабрига қадар мумкин этиб қўйилди.Шунингдек, Олий...
Ижарада яшовчи талабалар учун муҳим янгилик эълон қилинди

27.09.2021, 11:07

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди.Ҳукумат Қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1