1

Ўн минглаб тинч аҳоли ва вайрон бўлган обидалар: Озарбайжонлар геноцидига 105 йил тўлди

ДУНЁ 31.03.2023, 13:05
Ўн минглаб тинч аҳоли ва вайрон бўлган обидалар: Озарбайжонлар геноцидига 105 йил тўлди

Бугун, 31 март - Дашноқ арманларининг большевиклар билан биргаликда содир этган озарбайжон геноциди куни, ўша қонли воқеалардан 105 йил ўтди.

Маҳаллий ОАВда эълон қилинган мақолага кўра, 1813 ва 1828 йилларда имзоланган Гулистон ва Туркманчой шартномалари асосида озарбайжон халқининг бўлиниши ва тарихий ерлар бўлиниб кетиши натижасида фожиа пойдевори қўйилди, кейин эса ўзлаштириш жараёни бошланди. Қисқа вақт ичида арманлар Озарбайжон ерларига оммавий равишда кўчирилди.

Биринчи жаҳон уруши ва 1917 йилда Россиядаги февраль ва октябрь тўнтаришларидан фойдаланган арманлар большевиклар байроғи остида ўзларининг қора режаларини амалга оширишга муваффақ бўлдилар. 1918 йилнинг март ойидан бошлаб Боку коммунаси аксилинқилобий унсурларга қарши кураш ниқоби остида Боку вилоятини озарбайжонлардан тозалашга қаратилган ўзининг қабиҳ режаларини амалга ошира бошлади.

Бу даврда Боку вилоятининг турли ҳудудларида, шунингдек, Шамахи, Губа ва бошқа шаҳар ва туманларда ўн минглаб тинч аҳоли миллий ва диний мансублиги туфайли ҳалок бўлди, кўплаб тарихий обидалар вайрон қилинди. Кейинчалик арман миллатчилари ўзларининг ғайриинсоний ҳаракатларини давом эттириб, Қорабоғ, Зангезур, Нахчивон, Ширвон, Иреван ва бошқа вилоятларда қирғин, талончилик, этник тозалаш ишларини амалга оширдилар.

Озарбайжон Демократик Республикаси ташкил топгандан кейин 1918 йил март воқеаларига алоҳида эътибор қаратилди. Вазирлар Кенгаши 15 июлда ушбу воқеаларни текшириш учун фавқулодда тергов комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. Дастлабки босқичда комиссия март геноциди, арманлар томонидан Шамахи ва Иреван вилоятида содир этилган ваҳшийликларни текширди. 1919 ва 1920 йилларнинг 31 марти Озарбайжонда икки марта умумхалқ мотам куни сифатида нишонланган.

1998 йил 26 мартда Озарбайжон Президенти Ҳайдар Алиев “Озарбайжонларнинг геноциди тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ўшандан бери мамлакатда ҳар йили 31 март – Озарбайжонлар геноциди куни давлат миқёсида нишонланиб келинмоқда.

2013 йилда Губа шаҳрида большевик-арман қуролли гуруҳлари томонидан Озарбайжон ерларида содир этилган қирғин натижасида ҳалок бўлган озарбайжонлар хотирасига бағишланган Губа геноцид ёдгорлик мажмуаси барпо этилган эди.

Тадқиқот давомида, дафн 1918 йилда арманлар томонидан маҳаллий тинч аҳолига нисбатан содир этилган геноцид натижасида юзага келганлиги аниқланди. Турли ёшдаги юзлаб одамларнинг қолдиқлари топилган. Дафн этишда озарбайжонлар билан бир қаторда Губада яшовчи лазги, яҳудий, тат ва бошқа элатларнинг шафқатсизларча ўлдирилган вакиллари дафн этилган.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Губа геноцид ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида: “Совет даврида тарих сохталаштирилгани сабабли бу ҳақиқат биздан яширилди. Кўп йиллар давомида озарбайжон халқининг қонини тўккан бандитлар - уларнинг лаънати номлари ўша ерда кўрсатилган - Шаумян ва унга ўхшаганлар бизга қаҳрамон сифатида кўрсатилди. Менимча, бу катта фожиа. Узоқ йиллар давомида халқимизга шафқатсизларча ваҳшийлик қилган унсурлар совет тарихида қаҳрамонлар сифатида намоён бўлганлиги сабабли улар шарафига ёдгорликлар ўрнатилди. Фақат мустақиллик даврида адолатни тикладик. Гўзал шаҳримиз Бокумиз ана шу обидалардан тозаланиб, бугун у ерда гўзал боғлар, жумладан, "Соҳил" боғи барпо этилди. Яъни, тарих ва адолат тантана қилди. Бугун биз тарихимизга қайтамиз. Биз биламиз, тарихнинг барча лаҳзаларини билишимиз керак. Ёш авлод ҳам халқимиз ўтмишда қандай офатларга дуч келганини билиши керак”, деган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1