1

Миллий ғоя тарғиботига оид рисолалар туркуми чоп этилди

ЖАМИЯТ 04.10.2016, 13:30
Теглар: Китоб
Миллий ғоя тарғиботига оид рисолалар туркуми чоп этилди

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази томонидан миллий истиқлол ғоясига тааллуқли асосий тушунча ва тамойиллар ҳақида маълумот берувчи рисолалар нашр қилинди, деб ёзади ЎзА. 

«Юрт тинчлиги», «Ватан равнақи», «Халқ фаровонлиги», «Ижтимоий ҳамкорлик», «Миллатлараро тотувлик», «Динлараро бағрикенглик», «Комил инсон» деб номланган мазкур рисолаларда Ўзбекистонда юрт тинчлиги, тараққиёти йўлида ижтимоий ҳамкорлик асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар жамиятда миллатлар ва динлар ўртасидаги ўзаро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёш авлодни комил шахс этиб тарбиялашга хизмат қилаётгани эътироф этилган.

Миллий ғоя рўёби содда, ҳаётий ва таъсирчан мисоллар ёрдамида тушунтирилган ушбу рисолалар маънавият тарғиботчилари учун мўлжалланган бўлиб, уларда истиқлолнинг шонли 25 йиллик даври мобайнида Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ёш авлод ҳаёти, тақдиридаги ўрни ва аҳамияти содда, равон, халқчил тилда ифода этилган.

Шарҳлар

Китоб туманидаги деҳқон бозори ёниб кетди (видео)

31.08.2023, 12:47

Бугун, 31 август куни соат 03:53 ларда Китоб Деҳқон озиқ-овқат бозори ҳудудидаги савдо дўконларидан бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушди, дея хабар бермоқда...
Китоб тумани марказий шифохонасидаги пичоқбозлик бўйича қўшимча маълумот берилди

20.07.2022, 09:14

Куни кеча, интернет сайтлари, телеграм каналлар ва ижтимоий тармоқларда Китоб тумани тиббиёт бирлашмасида бир гуруҳ фуқаролар ўртасида жанжал юз берганлиги акс этган видеотасвирлар  эълон қилинди. Мазкур...
Дунёдаги энг кичик китоб аукционда сотилди

23.12.2021, 22:47

Брюсселдаги Аренберг ауционида дунёдаги энг кичик китоб сотилди. Бу ҳақда The Guardian нашри  хабар берди. Маълум қилинишича, китобнинг нархи 3500 еврони ташкил қилган. Мазкур китоб 1952 йилда...
Китоб ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш бўйича ДСҚ ва Молия вазирлигига Сенат сўрови юборилди

28.04.2021, 18:39

 Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасига китоб савдоси корхоналарига қўшилган қиймат солиғи...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1